Поиск филмов
Опросы
Eng Yaxshi Guruh

Статистика
HOZIR SAYTDA: 1
MEHMONLAR: 1
FOYDALANUVCHILAR: 0
Нас посетили
Клипы
Cериалы
Главная » Доска объявлений » Shou-Biznes / Шоу-Бизнес

БУГУНГИ ҲОЛЛИВУД - "НИМА ҚИЛСАНГ, ҚИЛ-У, ОДАМЛАР ОҒЗИГА ТУШ"...МИ?!

29.07.2014, 18:18

Қиммат декорациялар, қиммат компьютер графикалари, бир неча минг махсус либослар, минглаб актёрлар... Бугун Ҳолливуд фильмлари томошабинларни қойил қолдирадиган ягона усул. Кинотеатрларга минглаб томошабинларни жалб этишнинг бошқа йўли қолмаётгандек... Инсоний хислатлар, одамга ҳос ҳислар ҳу-у-у нарида қолиб кетаётган ташландиқ нарсаларга айланиб бораяпти. Бу кино! Нима қилсанг, қил-у, "одамлар оғзига туш” бўлиб қолди! Болливуд эса Ҳолливуднинг сохта тақлидига айланиб қолаяпти. Бироқ, фильмнинг ҳар ўн бешинчи дақиқасида қўшиқни унутиб қўяётгани йўқ. Қаҳрамонлар бошига савдо тушса ҳам қўшиқ бошланади, севгидан сархуш бўлса, тамом, қўшиқ узундан узоқ чўзилади... Қаҳрамонлар ортида уларга мос равишда хиром айлайдиган раққосаларнинг охири кўринмайди. Кўча-куйда тунаётган минглаб ҳиндларга кадрнинг бир нуқтасида нуқтадан кичик бўлиб кўриниб туриш ҳам орзу-да ахир!? Ҳеч бўлмаса, чойчақа ишлаб олишади. Хуллас, жаҳон киноиндустриясининг етакчиси Ҳолливуднинг ёзги премьераларидан икки картина мегаблокбастерга айланди. Уларнинг иккисида ҳам глобал ҳеч нарса йўқ. Жанг саҳналарига тўла. Бироқ, томошабоп. Ҳайратлантиришни эплайди! Бирида маймунлар одамлар билан жангга киришади, ҳатто сулҳ ҳам тузади. Иккинчисида, афсоналарда ярим худо, ярим одам деб таърифланувчи – Гераклнинг адолат истаган исёни... Юртимиздаги энг машҳур кинотеатр – замонавий жиҳозланган "Мегасинема” дунё кинотеатрларидан кам бўлмаган қулайлик ила мегаблокбастерларни намойиш этмоқда. Ҳукмингизга фильмни бошидан охирига қадар сўзлаб беришдан кўра, бошқа бир фактларни тақдим этишни лозим топдик. Чунки, ҳар бир томошабин фильмларни томоша қилгач, ўз шахсий хулосасига эга бўлади. Фильмнинг яратилиши билан боғлиқ саволларга эса жавоб топишда қуйидаги маълумотлар сизга асқотади деган умиддамиз. 

"Маймунлар планетаси: Революция”. Биласизми...



· "Маймунлар планетаси: Революция” «Маймунлар планетаси» ҳақида 3D форматда суратга олинган биринчи фильмдир.

· Жуди Грирнинг турмуш ўртоғи 1968 йилда яратилган "Маймунлар планетаси”нинг ашаддий мухлисидир. Грирнинг айтишича, ҳатто тўй тортига келин ва куёвнинг шимпанзе образидаги ҳайкалчалари ўрнатилган бўлиб, базмда телевизор орқали оригинал фильм ва 2011 йилда катта шов-шувларга сабабчи бўлган ”Маймунлар планетаси тикланиши” намойиш қилинган!

· Гари Олдман”Майнмунлар планетаси” (2011) фильмида генерал Трейд роли учун синовдан ўтказилганди. Бу фильмда у Дрейфус ролини ижро этди.

· Жуди Грир персонажининг номи Корнелия – "Майнмунлар планетаси” (1968) даги Корнелиус номли шимпанзе бўлиб, уни Родди МакДауэлл талқин этганди.

· Энди Серкис, Терри Нотари ва Карин Коновал – "Маймунлар планетаси тикланиши” (2011)даги ўз ролларини "Маймунлар планетаси: Революция”да такрорлаган актёрлардир.

· Чарльз Бернснинг "Қора туйнук” китоби сюжетлари "Маймунлар планетаси” сюжетларига жуда ўхшаш.

· Морис исмли орангутанг – "Маймунлар планетаси” (1968) даги шифокор Заюс ролини ижро этган Морис Эвансга тақлиддир.

· "Маймунлар планетаси: Революция” - "Маймунлар планетаси” ҳақида 1,85:1 форматда суратга олинган биринчи фильмдир.


"ГЕРАКЛ”. Биласизми...



· Фильм «Hercules: The Thracian Wars» (2008) график романи асосида яратилган.

· Ҳар суратга олиш кунида Дуэйн Жонсон грими учун 4 соат вақт кетган.

· Ингрид Болсьё Бердаль ўз ролини қойилмоқам ижро этиши учун Стивен Ральфсдан бир неча ой мобайнида камондан ёй отишни ўрганган.

· Дуэйн Жонсон Геракл қиёфасини яратиш учун 8 ой давомида тиним билмай шуғулланиб, танасини янада бақувват қилишга эришди.

· Жонсоннинг айтишича, унинг соқоли табиий ўстирилмаган, аксинча, буқанинг жунидан ясалган.

· Суратга олиш ишлари Венриянинг Будапештида кечган. Origio Film Studios суратга олиш майдончалари алоҳида хизмат кўрсатган.

· Суратга олиш ишлари бошланганида, Дуэйн Жонсон жарроҳлик операцияларидан эндигина оёққа турганди. Шундай бўлишига қарамасдан, дублерлар хизматига чопмасдан ўз жонини аямади.

· Фильмда ишлатилган отлар бир неча ойлар давомида жанггга кириши учун ўргатилди.


 (Manba : shov-shuv.uz sayti)

Добавил: _ZeVs_ | | Теги: БУГУНГИ, ОҒЗИГА, нима, ОДАМЛАР, ҲОЛЛИВУД, ТУШ...МИ?!, ҚИЛСАНГ, ҚИЛ-У
Просмотров: 5419 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Шаблоны для ucoz

С ucozshablony.ru можно скачать шаблоны для UCOZ с рабочим конструктором.
В том случае, если вам необходимо скачать шаблоны UCOZ бесплатно , то на truetemplates.ru вы найдете большой выбор дизайнов для юкоз под любую тематику.
Если подходящий дизайн для укоза не нашелся, то на promowebber.ru вы легко найдете рабочие шаблоны для UCOZ и быстро скачаете их без регистрации.
Если функционал UCOZ вам не подходит, то скачивайте бесплатные шаблоны joomla 2.5 и делайте сайты любой сложности.
Поклонникам ДЛЕ рекомендую - шаблоны ДЛЕ с сайта shablonidle.ru.
Но если вы блогггер или неопытный вебмастер, то можно скачать шаблоны wordpress бесплатно ,которые являются рабочими на 100 процентов.