Поиск филмов
Опросы
Saytda ko'proq nima bo'lishini istaysiz?

Статистика
HOZIR SAYTDA: 1
MEHMONLAR: 1
FOYDALANUVCHILAR: 0
Нас посетили
Клипы
Cериалы
Главная » Доска объявлений » Sport / Спорт

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо Эрматовга атаб шеър ёзди

29.07.2014, 18:03


Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовга бағишлаб шеър ёзди. Шеър матни «Халқ сўзи» газетасининг 29 июль, сешанба сонида эълон қилинди. Бу ҳақда «Кун» хабар берди.


Тўрт банддан иборат қасидада шоир ўзбекистонликларнинг Қаффол Шоший, Замахшарий каби аждодлари ҳам жаҳонда ҳакамлик, устозлик қилгани, ҳозирги кунда эса «футбол қиролиман» деган юлдузлар Эрматовнинг «битта ҳуштагига қараб тургани» ҳақида сўз боради.

Шеърнинг тўртинчи бандида келган «Ота» сўзининг барча ҳарфлари катта ҳарфлар билан ёзилган. Шеърнинг тўлиқ кўриниши билан қуйида танишиш мумкин:

Тартиб ва қоида шартдир ҳар ишда,
Ким ғирромлик қилар, кимдир шошилар.
Дунёнинг ярмини айлаб саришта
Ҳакамлик қилганлар Қаффол Шошийлар.

Ўзига қаратиб олам элини,
Ҳукмини ўтказиб, жойи-жойида,
Арабга ўргатган араб тилини
Замахшарий бобо тузган қоида!

Теран томирларга туташ илдизлар,
Номинг элда достон бўлиб юрибди.
Футбол қиролиман, деган юлдузлар
Битта ҳуштагингга қараб турибди.

Истиқлол фарзанди тушса майдонга,
ОТА ўғиллиги билиниб тургай.
Ҳалоллик бонгини уриб жаҳонга,
Адолат ҳуштаги чалиниб тургай!

Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири.

 (Manba : daryo.uz sayti)

Добавил: _ZeVs_ | | Теги: ёзди, Иқбол, Ўзбекистон, халқ, Мирзо, шоири, Эрматовга, шеър, атаб
Просмотров: 3277 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Шаблоны для ucoz

С ucozshablony.ru можно скачать шаблоны для UCOZ с рабочим конструктором.
В том случае, если вам необходимо скачать шаблоны UCOZ бесплатно , то на truetemplates.ru вы найдете большой выбор дизайнов для юкоз под любую тематику.
Если подходящий дизайн для укоза не нашелся, то на promowebber.ru вы легко найдете рабочие шаблоны для UCOZ и быстро скачаете их без регистрации.
Если функционал UCOZ вам не подходит, то скачивайте бесплатные шаблоны joomla 2.5 и делайте сайты любой сложности.
Поклонникам ДЛЕ рекомендую - шаблоны ДЛЕ с сайта shablonidle.ru.
Но если вы блогггер или неопытный вебмастер, то можно скачать шаблоны wordpress бесплатно ,которые являются рабочими на 100 процентов.